22.05.2020 17:38
1344
ПСЖ» Икардини тўлиқ сотиб олиш бўйича музокара ўтказяпти

«ПСЖ» клуби «Интер»дан ҳужумчи Мауро Икардини тўлиқ сотиб олмоқчи. Айни пайтда аргентиналик парижликлар таркибида ижарада ўйнаяпти.

Италиялик журналист Фабрицио Романо хабарига кўра, «ПСЖ» миланликларга 50 млн евро ва бонуслар кўринишида 10 млн евро таклиф қилган.

Икардининг ижара шартномасида кўрсатилган тўлиқ сотиб олиш қиймати 70 млн еврога тенг ва май ойида тўланиши шарт. 

Айни пайтда томонлар трансфер бўйича музокара ўтказишмоқда.

Франция чемпионатининг бу мавсумда Икарди 20та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар