22.05.2020 20:21
12142
Моуриньо: «Реал»га уч марта рад жавобини бериб бўлмайди»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо 2010 йилда «Интер»дан «Реал»га қандай қилиб ўтгани ҳақида гапириб берди.

Милан клубидаги сўнгги мавсумида у Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эди.

«Чемпионлар Лигаси финалидан олдин «Реал» билан ҳеч қандай келишув йўқ эди. Кимдир мадридликлар меҳмонхонада мен билан учрашгани ҳақида ёзди – бу ёлғон. 

Фаолиятимни «Реал»да давом эттиришни истадим. Улар 2009 йилдаёқ мен билан боғланишган эди. Аммо раҳбарият рухсат бермади. «Челси»га ўтганимда ҳам «Реал»га рад жавобини берганман. Ваҳоланки, уларга уч марта «йўқ» деб бўлмайди.

Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Барселона» тўсиғидан ўтгач, «Интер»ни тарк этишга қарор қилдим. Жамоада бахтли бўлсам-да, бу қарорни тўғри деб ҳисоблайман», — деб Моуриньо сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар