22.05.2020 22:47
4173
Моуриньо: «2010 йили Это'О ёки Снейдер «Олтин тўп»ни ютмагани ажаблантиради»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Интер» билан Чемпионлар Лигасини қўлга киритган мавсумида шогирдлари Самюэль Это'О ва Уэсли Снейдер «Олтин тўп»га лойиқ бўлишганини айтди.

«Ажабланарлиси шундаки, Самюэль бутун фаолияти давомида «Олтин тўп»ни юта олмаган.

Уэсли ҳам 2010 йили ақл бовар қилмас даражада эди. 1 йил ичида у клуб билан требл қайд этди ва жаҳон чемпионатида финалгача етиб борди. 

Биз 2010 йил якунида тақдирлаш маросимига бордик. Йигитлар ҳатто учликка ҳам киришмади (учликдан Лионель Месси, Андрес Иньеста ва Хави ўрин олганди).

Улар йил якунларига кўра фақат рамзий терма жамоага киришди», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради The Athletic.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар