22.05.2020 14:00
1482
«Милан» Йовични ижарага олмоқчи

«Реал» ҳужумчиси Лука Йович фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. 

Журналист Никола Скира хабарига кўра, «россонери» сербиялик футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олмоқчи. Ҳозирги вақтда музокаралар давом этяпти. Бироқ, футболчининг 5 млн евролик маоши битимга тўсқинлик қилиши мумкин. «Милан» бунчалик катта миқдордаги иш ҳақини тўлашга тайёр эмас.

Аввалроқ сербиялик футболчининг жароҳат олгани ва уч ойга сафдан чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Йович 2019 йил ёзида «Айнтрахт»дан 60 млн евро эвазига «Реал»га ўтган. Бу мавсумда 23 ёшли футболчи барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар