22.05.2020 09:37
12356
Теглар
Лукаку: «Виллаш-Боашни ҳеч қачон кечирмайман»

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2011/2012 йили «Челси»да ҳаракат қилганида Чемпионлар Лигасида қатнашмагани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ўшанда «Челси» бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш бельгияликни мусобақа қайдномасига киритмаган, португалиялик мутахассиснинг ўзи эса мавсум ўртасида истеъфога чиқарилган эди. Якунда «кўклар» Роберто Ди Маттео қўл остида турнир ғолибига айланишганди.   

«Ди Маттео жамоа билан финалга боришимни айтди. У ҳамма, шу жумладан, дисквалификация қилинганлар, қайдномага киритилмаганлар ҳам Мюнхенга бориши керак деб ҳисоблади. Бунинг учун ундан миннатдорман.

Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш – менинг орзуйим. Буни жамоа билан нишонлашни хоҳлагандим. 19 ёшли йигитча учун бу ажойиб эди. Клуб учун хурсандман, лекин бир киши мендан кўп нарсани тортиб олди. Бу Андре Виллаш-Боаш. Уни ҳеч қачон кечирмайман.

Агар жамоа ғалабасида иштирок этмаган бўлсам, бу менинг совириним эмас. 11 ёшлигимдан шундай ўйлардим», – деб Лукакунинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар