22.05.2020 12:12
12535
Теглар
Ла Лига қайси ўйин билан давом эттирилиши маълум бўлди

Испания чемпионатининг коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган мавсуми 12 июнь кунидан бошлаб давом эттирилади.

Sport.es хабарига кўра, шу куни, 28-тур доирасида Андалусия дербиси ўтказилади. Унда «Севилья» ва «Бетис» клублари беллашади.

Ла Лиганинг тўлиқ тақвими 28 май куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати коронавирус пандемияси туфайли 10 мартдан бери ўтказилмаяпти. Клублар 27та тур ўйинларида иштирок этишган. Жадвалда 58 очко тўплаган «Барселона» пешқадамлик қиляпти. Ундан 2 очко ортда бораётган «Реал» иккинчи бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар