22.05.2020 13:17
15241
Гвардиоланинг омадсиз трансферлари рейтинги тузилди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида кўплаб трансферларни амалга оширган. Аммо уларнинг барчаси ҳам муваффақиятли чиқмаган.

GiveMeSport нашри испаниялик мутахассиснинг омадсиз трансферлари рейтингини тузди. Биринчи поғонадан «Барселона»нинг 2009 йилда «Интер»дан 62,5 млн фунт эвазига харид қилган ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жой олди. Швециялик тўпурар «кўк-анорранглилар» таркибида атиги 1 мавсум ўйнади ва 16та гол урди. Шундан сўнг, бош мураббий билан келишмовчилик туфайли жамоани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2008 - 2012 йилларда «Барселона»ни, 2013 – 2016 йилларда «Бавария»ни бошқарган.

Топ-10 Гвардиоланинг омадсиз трансферлари рейтинги тузилди:
1. Златан Ибраҳимович («Интер»дан «Барселона»га, 2009 йил) - 62,5 млн фунт
2. Александр Глеб («Арсенал»дан «Барселона»га, 2008) - 15,3 млн фунт
3. Дмитрий Чигринский («Шахтёр»дан «Барселона»га, 2009) - 22,5 млн фунт
4. Клаудио Браво («Барселона»дан «Манчестер Сити»га, 2016) - 16,2 млн фунт
5. Нолито («Сельта»дан «Манчестер Сити»га, 2016) - 16,2 млн фунт
6. Кейррисон («Палмейрас»дан «Барселона»га, 2009) - 12,6 млн фунт
7. Мартин Касерес («Вильярреал»дан «Барселона»га, 2008) - 14,85 млн фунт
8. Жон Стоунз («Эвертон»дан «Манчестер Сити»га, 2016) - 50 млн фунт
9. Ян Кирхгофф («Майнц»дан «Бавария»га, 2013) – эркин агент
10. Данило («Реал»дан «Манчестер Сити»га, 2017) - 26,5 млн фунт

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар