22.05.2020 08:55
3684
Де Йонг: «Ҳали ўйнашга тайёр эмасман»

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг мавсумнинг тикланиши ҳақида гапирди.

«Жамоадошларим билан кўришиш ёқимли. Одатда биз 3-4 ҳафта бир-биримизни кўрмасдик. Ҳозир эса деярли 3 ой тўпланмадик. 

Менга машғулотлар, жамоадошлар ва футбол етишмади. Ўйлашимча, индивидуал машғулотлар билан бошлашимиз керак, чунки карантинда ҳамма ҳар хил ишлади.

Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Нидерландияда формамни сақлаш учун шуғулландим. Лекин футбол ўйнашга тайёрман, деб ўйламайман. Бизга бир неча ҳафталик машғулотлар керак. Аввал индивидуал, кейин кичик гуруҳларда, сўнг жамоавий. Бир неча ҳафтадан кейин ўйнашга тайёр бўламиз», – деб де Йонгнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар