22.05.2020 21:58
16775
«Барселона» Гризманн бўйича бир қарорга келди

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманнинг тақдири бўйича бир қарорга келди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи ёзда сотиб юборилмайди ва таркибда қолади.

Аввалроқ, Гризманн ва Месси ўртасидаги муносабатлар ёмонлиги, шу туфайли у «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги, францияликнинг хизматига «ПСЖ» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо «Барселона» унинг трансфери бўйича ҳеч ким билан музокара ўтказмайди.

Бу мавсумда 29 ёшли Гризманн барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар