22.05.2020 15:03
5184
АПЛ «Ньюкасл»ни саудияликларга сотишга рухсат берди

Англиянинг «Ньюкасл» клуби Саудия Арабистонининг Давлат инвестиция фондига (PIF) сотиб юборилиш арафасида турибди. 

Sky Sports хабарига кўра, Англия Премьер-Лигаси раҳбарияти клуб хўжайини Майк Эшли билан PIF ўртасидаги битимни маъқуллаган. Унинг қиймати 300 млн фунтга баҳоланмоқда.

Давлат инвестиция фондига Саудия Арабистони тахти вориси Муҳаммад ибн Салмон раҳбарлик қилади. Яқин орада у инглиз клубини тўлиқ сотиб олиш ишларини якунлайди. Шаҳзоданинг мақсади – «Ньюкасл»ни Англиянинг рақобатбардош клубларидан бирига айлантириш. 

Аввалроқ, «Ньюкасл» арабларнинг қўлига ўтганидан кейин бош мураббийликка Массимилиано Аллегри, Маурисио Почеттино, Рафаэль Бенитес ёки Люсьен Фаврни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар