21.05.2020 22:18
3500
«Барселона» Тодибони сотиб юборади

«Барселона» клуби ҳимоячи Жан-Клер Тодибо хизматига эҳтиёж сезмаяпти.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар Тодибо ва бошқа бир неча футболчини ёзда сотиб юборишни режалаштирмоқда. Клуб «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансфери учун маблағ тўпламоқчи.

Айни пайтда Тодибо «Шальке» клубида ижарада ўйнаяпти. Немислар уни 25 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Футболчининг хизматига «Эвертон» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Барселона» ҳимоячини таркибда сақлаб қолишга сабаб кўрмаяпти. У ёзда биринчи бўлиб клубни тарк этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар