20.05.2020 17:36
16269
«Реал» Мбаппе ўрнига бошқа ҳужумчига эътибор қаратмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манега қизиқмоқда, дея хабар бермоқда Le10sport.com.

Манбанинг ёзишича, «Реал» «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппени қўлга киритиш қийин эканлиги боис, эътиборини Садио Манега қаратган. Клуб 21 ёшли франциялик ҳужумчидан кўра, 28 ёшли сенегалликни таклиф этиш осонроқ эканлигига ишонмоқда. Маненинг ўзи ҳам олдинроқ «Реал» сафида тўп суришни орзу қилиши ҳақида гапирган эди. Футболчининг «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп билан муносабатини яхши деб бўлмайди. 

Маълумот учун, Садио ушбу мавсумдаги жами 38 ўйинда 18та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар