20.05.2020 17:15
5931
Теглар
Олий лига собиқ тўпурари «Қизилқум» клуби директорига айланди

Навоийнинг «Қизилқум» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш юз берди, дея хабар бермоқда ПФЛ расмийси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Манбанинг ёзишича, «Қизилқум» футбол клуби бош директори Имомжон Равшанов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Алишер Холиқов клубнинг янги бош директори этиб тайинланган.

Маълумот учун, Алишер Холиқов «Нефтчи» клуби сафида 2010 йилда Олий лиганниг энг яхши тўпурарига айланганди. Навоийлик 38 ёшли собиқ футболчи энди «Қизилқум» клуби бош директори сифатида фаолият юритади. Бунгача Холиқов клуб ўринбосарлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Суперлига давом эттирилгач «Қизилқум» бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўрнига Александр Хомяков иш бошлаши ҳақида хабарлар янграганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар