20.05.2020 19:35
7545
Мисрда Салоҳнинг ниқобидан фойдаланган жиноятчилар қўлга олинди

Миср полицияси «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг ниқобидан фойдаланиб, дўконни ўмармоқчи бўлган жиноятчиларни қўлга олди.

Goal хабарига кўра, 4 нафар шахс Қоҳирадаги дўконда ўғирлик қилмоқчи бўлганида ушланган. Улардан қурол ва арматура қайчилари олиб қўйилган.

Муҳаммад Салоҳ Мисрнинг энг машҳур ва обрўли шахсларидан ҳисобланади. Унинг исми ва сурати туширилган товарлар мамлакатда бозори чаққонлиги билан ажралиб туради.

Бу мавсумда 27 ёшли футболчи «Ливерпуль» таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 9та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар