20.05.2020 19:31
2881
«Ливерпуль» ва «МЮ» АПЛ клублари орасида биринчи бўлиб машғулотларни бошлади

Англиянинг «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қарийб икки ойлик танаффусдан кейин жамоавий машғулотларни бошлашди, дея хабар бермоқда Sky Sports.

«Ҳар икки жамоа футболчилари коронавирус тестидан муваффақиятли ўтиб, ўз қароргоҳларида машғулотларга киришган. Ҳар икки жамоа ҳам бош мураббийлари қўл остида тўлиқ таркибда тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирда асосий эътибор жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган», - дейилади манбада.

«Ливерпуль» футболчилари алоҳида гуруҳларга бўлиниб, 10 нафардан машғулот ўташган. Биринчи гуруҳ қароргоҳни тарк этгач, кейинги гуруҳлар машқ қилишган. 

Тез орада «Челси», «Ньюкасл» ва «Вест Ҳэм» клублари ҳам машғулотларга киришиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча АПЛ дастлабки тест натижаларига кўра чемпионатнинг учта клубида 6 нафар шахсда коронавирус аниқланганлиги ва улар карантинга жўнатилгани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар