20.05.2020 18:40
3005
«Лацио» бош мураббийига янги шартнома ва катта маош таклиф қилди

«Лацио» бош мураббий Симоне Индзаги билан ҳамкорликни узайтирмоқчи.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, яқин орада 44 ёшли мутахассисга 2,5 млн евро маошни кўзда тутувчи 2023 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинади.

Индзаги 2016 йилдан бери римликларни бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа Италия Кубогида ва 2 марта Суперкубогида ғалаба қозонган. 

«Лацио» А Сериянинг бу мавсумида «Ювентус»дан атиги 1 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар