19.05.2020 14:35
8534
Теглар
Тимо Вернер Италия клубига ўтишга тайёр

«Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини Миланнинг «Интер» клубида давом эттиришга тайёр. 24 ёшли форвард олдинроқ Италия А Сериясига ўтишга қарши эди, аммо у қарорини ўзгартирган, дея ёзмоқда Calciomercato.com.

Манбанинг ёзишича, «Интер» клуби Лаутаро Мартинесни «Барселона»га трансфер қилса, бор эътиборини Вернер қўлга киритишга қаратади.

Олдинроқ, германиялик футболчи Юрген Клопп қўл остида «Ливерпул»да тўп сурмоқчи эди. Аммо Вернер ёзги трансферга қадар бу клубдан таклифни кутиб ўтирмоқчи эмас. Шунингдек, Тимога «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клубларидан ҳам қизиқиш бор.

Вернернинг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Немис ҳужумчисининг трансфер нархи 64 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Тимо ушбу мавсумда жами 37 ўйинда 27та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар