19.05.2020 22:07
12438
Теглар
«Барселона»нинг ажойиб камбэки натижасида француз луғатида янги сўз пайдо бўлди

Larousse нашри француз тилининг 2021 йилдаги изоҳли луғатига киритилган янги сўзларни эълон қилди.

Жумладан, унда испан тилидан кириб келган remontada (ремонтада) сўзи пайдо бўлди.

Унинг 2 хил маъноси бор:

1. Катта фарқ билан ютқазаётган жамоанинг кутилмаганда камбэк қилиши ва ғалаба қозониши; кенг маънода – жамоа ёки спортчининг мусобақа давридаги кутилмаган ғалабаси.

2. Яна катта саҳнага чиқиш, сайловда ютқазган партия ёки сиёсатчининг таъсирчан ғалабаси, саҳрони кесиб ўтиш ва ҳ.к.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили «ПСЖ» клуби Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки баҳсида «Барселона»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган, аммо жавоб ўйинида 1:6 ҳисобида ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетганди. Шундан сўнг, remontada сўзи Францияда машҳур бўлиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар