19.05.2020 10:05
3844
«Барселона» Умтити жамоани тарк этса, унинг ўрнига «Интер» ҳимоячисини олиб келмоқчи

«Барселона» «Интер»нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньярга қизиқмоқда, деб ёзади Mundo Deportivo.

Манбага кўра, агар жамоани франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити тарк этадиган бўлса, каталонияликлар Шкриньярни ўз таркибига қўшиб олишга уринишади.

Бу мавсумда 25 ёшли Шкриньяр «Интер» сафида барча турнирлар доирасида 32та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилган. Унинг миланликлар билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» «Интер»нинг яна бир футболчиси, ҳужумчи Лаутаро Мартинесни ҳам сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар