18.05.2020 12:53
4945
«Ювентус» ва «МЮ» «Вулверҳэмптон» форварди учун курашмоқда

Англиянинг «Вулверҳэмптон» клуби ҳужумчиси Рауль Ҳименес топ-клублар эътиборига тушган, дея ёзмоқда Mirror.

Манбанинг ёзишича, Мексика миллий жамоасининг 29 ёшли форвардига «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқиш билдираётган эди. Ҳозирга келиб курашга Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам қўшилган. Бош мураббий Маурицио Сарри Ҳименесни жамоани тарк этиши кутилаётган Игуаин ўрнига таклиф этмоқчи.

«Вулверҳэмптон» клуби Рауль Ҳименесни трансфер ойнасида сотишга қарши эмас. Аммо клуб футболчининг агенти Жорже Мендешга 38 миллион евродан кам бўлган таклифлар кўриб чиқилмаслигини маълум қилган. Гап шундаки, «бўрилар» мексикалик форвардни бир йил аввал «Бенфика»дан шу нархда сотиб олишганди.

Маълумот учун, Ҳименес жорий мавсумда «Вулверҳемптон» сафидаги 29 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар