18.05.2020 11:10
12087
Теглар
Ла Лига ўйинлари ҳар куни ўтказилади

Испания қироллиги Футбол Федерацияси (RFEF) ва Ла Лига раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган ўйинларни ўтказиш режасини келишиб олишди.

AS хабарига кўра, мавсум июнь ойидан давом эттирилади, ўйинлар эса ҳафтанинг ҳар куни ўтказилади. Бунда бир клубнинг ўйинлари орасидаги вақт камида 72 соатни ташкил қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати коронавирус пандемияси туфайли 10 мартдан бери ўтказилмаяпти. Клублар 27та тур ўйинларида иштирок этишган. Жадвалда 58 очко тўплаган «Барселона» пешқадамлик қиляпти. Ундан 2 очко ортда бораётган «Реал» иккинчи бўлиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар