18.05.2020 14:03
19365
Кьеллини Месси ва Роналдудан кейин ким тенгсиз футболчи бўлишини айтди

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси ва сардори Жоржо Кьеллини Месси ва Роналдудан кейин қайси ўйинчи жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкинлигини айтди. 

«Роналду ва Мессидан кейин ким тенгсиз футболчига айланади? Бу Килиан Мбаппе деб ўйлайман. У ҳар томонлама кучли. Уни биринчи марта телевизор орқали Чемпионлар лигаси доирасидаги «Манчестер Сити» ва «Монако» ўйинида кўргандим. Килиан менда жуда яхши таассурот қолдирганди. Унда барча жиҳат мужассамлашган – тезлик, техника, голни сезиш қобилияти. Менимча, у ёш бўлишига қарамай, Неймардан ҳам кучли футболчи. Мбаппе келажакда тенгсиз футболчига айланади», - дея Кьеллинининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, «ПСЖ» ҳужумчиси Мбаппега Мадриднинг «Реал» клуби қизиқмоқда. Аммо Париж клуби ёзги трансфер ойнасида форварди бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар