18.05.2020 14:23
7744
Теглар
Испаниянинг энг кучли футбол ҳудуди аниқланди

Испаниянинг Marca нашри энг кучли футбол ҳудудини аниқлаш мақсадида ўқувчилари орасида сўровнома ўтказилди.

250 мингдан ортиқ мухлис иштирок этган сўровномада Каталония биринчи ўринни эгаллади. Мадрид иккинчи, Андалусия учинчи, Баскония тўртинчи, Галисия бешинчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада Каталония ҳудудидан «Барселона», «Эспаньол» ва «Жирона» клублари иштирок этади.

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг рамзий жамоалари ҳам тузилди.

Каталониянинг барча замонлардаги рамзий жамоаси: Рикардо Самора, Жоан Капдевила, Жерар Пике, Карлес Пуйоль, Карлес Решак, Хави, Пеп Гвардиола, Серхио Бускетс, Франсеск Фабрегас, Паулино Алькантара, Рауль Тамудо.

Каталониянинг амалдаги футболчилари рамзий жамоаси: Кико Касилья, Жорди Альба, Жерар Пике, Марк Бартра, Эктор Бельерин, Франсеск Фабрегас, Серхио Бускетс, Марк Рока, Серхи Роберто, Жерар Деулофеу, Мариано Диас.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар