18.05.2020 08:45
8586
«Болтон» Пикедан узр сўради

Англиянинг «Болтон» клуби «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикедан кинояли узр сўради.
 
Бунга сабаб аввалроқ «МЮ»собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Пике манкунианликлар сафида ўйнаганида «Болтон» уни мазах қилгани, бу эса ҳимоячининг АПЛдаги фаолияти якунланишига сабаб бўлганини айтганди.

«Пике, «Манчестер Юнайтед»дан кетиб, яхшироқ ўйнаганинг ва муваффақиятли карьерага эришганингга қарамай, сендан узр сўраймиз», – деб киноя қилади «Болтон» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда «МЮ» сафарда «Болтон»га айнан Пикенинг хатосидан сўнг ютқазган (0:1), испаниялик футболчи эса ишончсиз ўйини туфайли 59-дақиқада захирага олинганди. У шундан сўнг 2008 йили «Барселона»га кўчиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар