18.05.2020 15:33
21874
«Барселона» собиқ президенти Мессининг қайси клубга ўтишга жуда яқин бўлганлигини айтди

«Барселона» клуби собиқ президенти Жоан Лапорта 2006 йилда Лионель Месси «Интер» клубига ўтишга жуда яқин бўлганлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берган.

«Миланликлар Месси учун белгиланган 150 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр эдилар. Натижада биз товон пулини 250 миллион еврогача оширгандик», - дея эслайди Лапорта. 

Собиқ раҳбар Мессининг «Интер»га трансферини унинг отаси билан муҳокама қилганлигини айтиб ўтди.

«Ўшанда Лионелнинг отасига Мессини сотишга рози бўлмаслигимни, унинг «Барселона»да муваффақият қозонишига ишонишимни айтгандим. Тўғри, Месси «Интер»да кўпроқ пул ишлаб топиши мумкин эди, аммо ҳозиргидек муваффақиятга эриша олмасди, деб ўйлайман. Италияда унга муносиб жамоа йўқ эди», - дейди Каталония клубининг собиқ президенти.

Маълумот учун, Лапорта 2003-2010 йиллар давомида «Барселона» клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар