17.05.2020 17:15
10557
Усмонов ва Абрамович Британиянинг энг бой шахслари рейтингидан жой олди

Британиянинг The Sunday Times газетаси мамлакатнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини тузиб, унга Роман Абрамович ва Алишер Усмоновни ҳам киритди. Бу ҳақда нашр сайти хабар берган.

Лондоннинг «Челси» клуби эгаси саналмиш россиялик миллиардер Роман Абрамович 10,16 миллиард фунт бойлиги билан рейтингда 12-ўринда қайд этилган. Машҳур бизнесменнинг бойлиги сўнгги бир йилда қарийб 1 миллиардга камайган.

«Эвертон» клуби акциядори саналмиш асли ўзбекистонлик бўлган таниқли тадбиркор Алишер Усмонов эса рейтингда 7-ўриндан жой олган бўлиб, унинг бойлиги 11,68 миллиар фунтга баҳоланган.

Рўйхатда англиялик кашфиётчи, Dyson компанияси асосчиси Жеймс Дайсон 16,2 миллиард фунт билан 1-ўриндан жой олган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2018 йилда «Арсенал» клубидаги 30 фоиз акциясини 550 миллион фунтга америкалик миллиардер Стэн Кронкега сотган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар