17.05.2020 19:00
14277
Теглар
Уэйн Руни «МЮ»да Роналдудек муҳим бўлган футболчини айтди

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг муваффақиятларида катта ҳисса қўшган, аммо эътибордан четда қолдирилган футболчини айтди.

«Афсуски, футболда меҳнаткаш футболчилар доим ҳам эътиборда бўлмайди. Ҳозирда 12 ёшли «МЮ» мухлисидан Роналду ҳақида сўрасангиз, у «Криштиану «Манчестер Юнайтед» учун ҳам ажойиб футболчи бўлган», дейди. Аммо Пак Жи-Сун ҳақида сўрасангиз, у кимлигини ҳаттоки билмайди. 

Шунга қарамай, Пак Жи-Сун ҳақида «Манчестер Юнайтед»да у билан бирга тўп сурган футболчилардан сўрасангиз, улар жамоанинг ўша пайтдаги муваффақиятларида Пак Роналду даражасидаги муҳим ўйинчи бўлганлигини айтишади. У доим кўп меҳнат қиларди, майдонда биз учун муҳим эди, аммо негадир муносиб эътироф этилмасди», - дея Уэйн Рунининг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, жанубий кореялик яримҳимоячи Пак Жи-Сун 2005-2012 йиллар давомида «МЮ» сафида тўп суриб, 4 карра Англия чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар