17.05.2020 21:57
17684
Руни «МЮ» қайси мураббийни истеъфога чиқариб хато қилганлигини айтди

Ҳозирда «Дерби Каунти» клубида тўп сураётган «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни клуб собиқ бош мураббийи Луи ван Гаал ҳақида гапирди.

«Луини истеъфога чиқарганларида жуда хафа бўлгандим. У билан бирга катта завқ билан ишлаганман. Ван Гаални учинчи мавсумга ҳам қолдириш керак эди. Унинг истеъфога чиқарилгани хато бўлган. Ўшанда биз кучаётганлигимизни сеза бошлагандик.

Футболчилар мураббийнинг футболга нисбатан қарашларини тушуна бошлаганди. Луи қўл остидаги икки йил ичида бошқа мураббийлар давридагидан кўпроқ нарсани ўргангандим. Шу боис ундан доим миннатдорман. Сардор этиб тайинлагани учун эмас, менга билдирган ишончи учун», - дея Рунининг сўзларини келтирмоқда The Mirror.

Маълумот учун, Уэйн Руни нидерландиялик мураббий қўл остида 2014 йилдан 2016 йилгача тўп сурганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар