17.05.2020 10:41
1936
Нагельсманн «Лейпциг»нинг мавсумдаги асосий мақсадини маълум қилди

«Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган «Фрайбург»га қарши баҳсдан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Агар жадвалга қарсангиз, «Бавария» ҳар йили пешқадамлик қилади. Жуда кўп очколарни йўқотдик ва доимий тарзда голлар ура олмадик. «Бавария» эса ҳар ўйинда голлар уриш борасида ишончли.

Кучли тўртликдан ўрин олиш – мавсумдаги асосий мақсадимиз. Шундагина ўз вазифамизни бажарган бўламиз. 

Ўйиннинг дастлабки 25 дақиқасида устунлик қилдик, кейин тўп билан ишлашда сабрсиз бўлдик ва етарли ҳужум қилмадик. Иккинчи бўлимда ақл бовар қилмас устунликка эришдик, жуда кўп қулай имкониятларга эга бўлдик. Лекин чуқур ҳимояланган рақибга атиги 1та тўп киритишга муваффақ бўлдик», – деб Нагельсманнинг сўзларини келтиради Bild.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар