17.05.2020 09:08
7447
Лукаку миллий жамоадаги 3 шеригига «Интер»га ўтишни таклиф қилди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку миллий жамоадаги 3 шеригига Милан клубига ўтишни таклиф қилди.

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, 27 ёшли ҳужумчи аллақачон «ПСЖ» ҳимоячиси Томас Мёнье, «Наполи» форварди Дрис Мертенс ва «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Ян Вертонген билан боғланган.

Учала бельгиялик футболчининг ҳозирги клублари билан шартномалари мавсум якунида ниҳоясига етади.

Таъкидланишича, «Интер» «Кальяри»да ижарада ўйнаётган бельгиялик ўйинчиси Ража Наингголанни ҳам жамоага қайтармоқчи ва яримҳимоячига яна бир имкон бермоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар