17.05.2020 08:24
14496
Гвардиола қайси миллий жамоа учун мукаммал мураббий бўлиши айтилди 

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Доменек Торрентнинг фикрича, Пеп Бразилия миллий жамоасида муваффақиятга эришиши мумкин.

«Пеп футболга алоқадор ҳар қандай лавозимга номзод бўла олади. У Бразилия миллий жамоаси учун мукаммал мураббийи бўлиши мумкин. У кучли жамоаларни янада яхши такомиллаштира олади. Яхши ўйинчиларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Пеп бразилиялик футболчиларга ўзгача муносабатда. Биз у билан «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити»да ишлаганмиз. Унга бразилиялик ўйинчилар ёқади. Сабаби улар жуда кўп қиррали ва ҳар қандай ўйин услубига мослаша олишади», – деб Торрентнинг сўзларини келтиради Globo Esporte.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар