17.05.2020 21:34
9829
«Барселона» германиялик футболчи учун 3 нафар ўйинчисини таклиф қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби Германиянинг «Байер» клуби яримҳимоячиси Кай Хаверцни ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sport1 хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, немис вундеркинди учун «Барса» уч нафар футболчиси - Карлес Аленье, Эмерсон ва «Хетафе»да ижарада ўйнаётган Марк Кукурельени беришга тайёр. Леверкузен клуби ушбу таклифни кўриб чиқмоқчи. Олдинроқ, «Байер» клуби ўз тарбияланувчисини 80 миллион еврога баҳолаётган эди.

Маълумот учун, Хаверц ушбу мавсумда Бундеслигада 22 ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар