17.05.2020 09:30
7907
«Арсенал» Обамеянгга ўринбосар топди

«Арсенал» «Реал» ҳужумчиси Лука Йовични ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Football Espana'нинг ёзишича, «тўпчилар» 22 ёшли сербни жамоадан кетиши мумкинлиги айтилаётган форвард Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнида кўришмоқда.

Таъкидланишича, «Реал» Йовични сотмоқчи эмаслигини, ижарага беришга тайёрлигини билдирган. 

Ҳужумчи бу мавсумда Мадрид клуби сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар