16.05.2020 14:51
3120
Теглар
Томошабинларсиз, суратга тушишга тақиқ ва қатъий назорат. Бундеслига рестарт арафасида

Коронавирус пандемиясига қарамай, бугун 16 май кунидан кучли бешлик чемпионатлари орасида биринчилардан бўлиб Германия Бундеслигасига старт берилади.

Томошабинларсиз, суратга тушишга тақиқ ва жиддий назорат 

Пандемияга қарамай, Бундеслига давом эттирилишига рухсат этилган бўлса-да, Немис Футбол Иттифоқи (DFL) томонидан чемпионат регламентига умумий 51 бетдан иборат ўзгаришлар киритилган. 

Хусусан:
- Ҳар бир учрашувга жами 322 кишидан ортиқ шахс ишламайди;
- Учрашув олди жамоавий суратга тушиш тақиқланган;
- Ҳакамлар футболчилар билан бирга саф тортиб чиқишлари мумкин эмас;
- Майдондаги 22 ўйинчи ва 3 нафар ҳакамдан бошқа барча тиббий ниқобда бўлиши шарт;
- Орадаги масофани сақлаш учун захира ўриндиқлари узайтирилади, аксарият персонал ва футболчилар трибунадан жой олишади;
- Захирадан 5 нафаргача футболчи алмаштириш рухсат берилган. Унга кўра, бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ ўйинчини майдонга тушишига рухсат этилмайди;
- Матбуот анжуманлари видеоконференция шаклида ўтказилади.
- Жамоалар ўйингача бир ҳафта олдин меҳмонхонада каратинда қолишади;
- Қайсидир клуб вакилида коронавирус аниқланган ҳолатда, бутун жамоа карантинга олинмайди. Аксарият футболчилар карантинга олинганда ҳам, регламентга биноан жамоалар қайдномага 13 нафар футболчини киритиши ўйинни ўтказиш учун етарли бўлади. 13 нафар ўйнайдиган футболчи топилмаган тақдирда, учрашув санасини кўчирилишига рухсат берилади.

«Рур дербиси» ва бошқа ўйинлар

Турнирнинг рестартидаги марказий ўйин шанба куни Дортмундда «Боруссия» ва «Шальке» ўртасида кечади. Қолган барча ўйинлар сингари бу сафарги «Рур дербиси» ҳам томошабинларсиз ўтказилади. Шанба куни 26-тур ўйинлари доирасидаги 6та учрашув ўтказилса, якшанба куни 2та учрашув ўрин олган. Сўнгги баҳс душанба кунига белгиланган. Турнинг эътиборга молик ўйинлари «Спорт» телеканали орқали намойиш этилади.

Германия Бундеслигаси. 26-тур

16 май (шанба)
Боруссия Д – Шальке
Дортмунд, «Сигнал Идуна Парк»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30
ТВ-трансляция: «Спорт»

РБ Лейпциг – Фрайбург
Лейпциг, «Ред Булл Арена»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Ҳоффенхайм – Герта
Ҳоффенхайм, «ПреЗеро-Арена»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Фортуна – Падерборн
Дюссельдорф, «Меркур Шпиль-Арена»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Аугсбург – Вольфсбург
Аугсбург, «ВВК-Арена»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Айнтрахт Ф – Боруссия М
Франкфурт, «Коммерцбанк-Арена»
Ўйин бошланиш вақти: 21:30
ТВ-трансляция: «Спорт»

17 май (якшанба)
Кельн – Майнц
Кёльн, «РейнЭнергиШтадион»
Ўйин бошланиш вақти: 18:30

Унион Берлин – Бавария
Берлин, «Ан дер Альтен Ферстерай»
Ўйин бошланиш вақти: 21:00

18 май (душанба)
Вердер – Байер
Бремен, «Везерштадион»
Ўйин бошланиш вақти: 23:30. 

Бундеслига турнир жадвали. 26-турдан олдин:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар