16.05.2020 13:15
6061
Мбаппе ёзда «Реал»га ўтмайди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда «Реал» клубига ўтолмайди ва кейинги мавсумда ҳам парижликлар таркибида қолади.

L'Equipe хабарига кўра, мадридликлар коронавирус пандемияси туфайли вужудга келган молиявий муаммолар шароитида унинг трансферини амалга оширолмайди.

Бироқ, «Реал» футболчининг трансферидан воз кечмайди ва 2021 йилда уни қўлга киритишга уриниб кўради.

Аввалроқ, Мбаппе «ПСЖ» билан янги шартнома имзолаш учун маошининг кескин оширилишини, бундан ташқари, шартномасидаги товон пулини 200 млн евро қилиб белгиланишини талаб қилган эди. 

Бу мавсумда футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урган ва 17та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар