16.05.2020 08:02
16343
Лотар Маттеус Ҳоландга мос келадиган клубни айтди

Германия миллий жамоасининг собиқ ўйинчиси Лотар Маттеус «Боруссия» Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг келажаги ҳақида гапирди.

«Эрлинг «Реал»га мос тушади. Аммо у атиги 19 ёшда, унга доимий ўйин амалиёти керак.

Ҳоланд «Реал»да муҳим ўйинларда майдонга тушмаслиги мумкин, чунки Бензема билан рақобатлашишига тўғри келади.

У «Боруссия»да яна 2 йил ўйнаса ва кейин «Реал»га ўтса яхши бўлади», – деб Маттеуснинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар