16.05.2020 09:18
5771
Линделёф фаолиятидаги энг яхши жамоадошини танлади

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Виктор Линделёф фаолиятида ўзи билан бирга ўйнаган футболчилардан энг яхшисини айтди.

«Кўплаб яхши футболчилар билан ўйнадим. Аммо биттасини танлаш керак бўлса, Златанни айтаман.

Мен уни ажойиб футболчи деб ўйлайман. У билан миллий жамоада ва «Манчестер Юнайтед»да бирга ўйнаш имкониятига эга бўлдим. У – энг зўри», – деб Линделёфнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, Ибраҳимович «МЮ»да 2016 йилдан 2018 йилгача ўйнаган ва 53та баҳсда 29та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар