16.05.2020 18:46
3755
Теглар
Лёв «Рур дербиси»га киритилмади

Германияда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган футбол мавсуми қатъий чекловлар билан қайта бошланди. Хусусан, стадионларга мухлислар киритилмади.

Ушбу тақиқ Германия миллий жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвни ҳам четлаб ўтмади. 

«Матч ТВ» шарҳловчиси Нобель Арустамян сўзларига кўра, 60 ёшли мутахассис «Рур дербиси» ҳисобланадиган «Боруссия Дортмунд» - «Шальке» баҳсини стадионда томоша қилишга уринган эди. Аммо карантин шароитидаги қатъий чеклов барча учун баробар экани унга эслатилди ва стадионга киришига рухсат берилмади.

Лёв 2006 йилдан бери «Бундестим»ни бошқармоқда. Унинг қўл остида немислар жаҳон чемпионати (2014) ва Конфедерациялар Кубогида (2017) ғалаба қозонишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар