16.05.2020 16:43
11129
Кьеллини жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини айтди

«Ювентус» клуби ҳимоячиси ва сардори Жорджо Кьеллини «Реал» клуби сардори Серхио Рамосни жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши ҳимоячиси деб атади.

«Жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси дея «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосни кўрсатган бўлардим. Айримлар уни мураббий белгиланган тактикага амалга қилмасликда, шу сабаб туфайли бир мавсумнинг ўзида жамоаси дарвозасига киритилган 8-10та голга айбдор бўлиши ҳақида гапиришади. Бу фикрларга қўшилмайман. У зарур бўлганда кўпроқ ҳужумга эътибор қаратиши туфайли қарши ҳужумлар ўтказиб юборилиши мумкин. 

Серхиода мужассамлашган икки жиҳатни ҳеч бир ҳимоячида учратмайман. У катта ўйинларда ўзини жуда яхши кўрсата олади, жамоасини ўз голлари билан қутқариб қолиши мумкин. Зарур бўлганда жамоаси ғалабаси учун ўта айёрлик билан рақибнинг муҳим футболчисини жароҳатлаши мумкин. Мисол учун, Салоҳнинг Чемпионлар лигаси финалида жароҳатлагани - жуда ақлли ва айёрона ҳаракат. Буни фақат Рамос уддалаши мумкин. У Салоҳга атайлаб жароҳат етказмаганлигини айтиши мумкин, аммо у яхши биладики, одатда 10та шундай ҳолатнинг 9тасида рақибнинг қўли синади», - дея Кьеллининг сўзларини келтиради AS нашри.

Маълумот учун, ЕЧЛ 2017/18 йилги мавсуми финали доирасидаги «Реал» - «Ливерпуль» (3:1) баҳсида Серхио Рамос мерсисайдлар форварди Муҳаммад Салоҳни ноқулай тарзда йиқитиб, унинг 30-дақиқада майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этишига сабаб бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар