16.05.2020 15:02
11198
Теглар
Кейн қайси клуб АПЛда чемпионликка муносиб эканлигини айтди

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Келаётган ҳафталарда машғулотларни бошлаш, 4-5 нафардан алоҳида гуруҳларга бўлиниб тўп билан ишлашга рухсат олиниши, мунтазам тест топшириш борасида клуб Премьер-лига раҳбарияти билан доимий алоқада бўлиб турибди. Имконқадар тезроқ одатий ҳаётга қайтишни истаяпмиз. Машғулотларга рухсат беришса, жуда хурсанд бўлардик. 

Томошабинларсиз тўп суриш осон бўлмайди. Айниқса, «Ливерпуль» клуби бош совринга эга чиқса, мухлисларсиз бўм-бўш аренада нишонлаши ғалати бўлади. Бу клуб ҳозирдаёқ Премьер-лига чемпионлигига муносиб. 

Олдин бундай ҳолатда дуч келмаганимиз боис, томошабинларсиз янги муҳитга, янги талабларга кўникиш осон бўлмаса керак. Буни ким қандай қабул қилишини тасаввур қилиш қийин. Мухлисларсиз қийин бўлса-да, биз мавсумни якунлаш учун ҳам барча талабларга риоя қилишимиз шарт», - дейди Кейн.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» Англия Премьер-лигасининг келаётган турида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнаши лозим. Лондон клуби ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 8-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар