16.05.2020 18:42
10185
Теглар
«Челси»нинг ёзги трансфер режалари маълум бўлди

«Челси» клуби ёзги трансфер кампаниясини фаол ўтказмоқчи.

ESPN хабарига кўра, лондонликлар 5 футболчини сотиб, 5 футболчини олишни режалаштирмоқда.

Жумладан, жамоа мавсум якунланганидан сўнг, Тьемуэ Бакайоко, Маркос Алонсо, Эмерсон Пальмери, Миши Батшуайи ва Давиде Дзаппакоста билан хайрлашмоқчи. Аммо Нголо Канте ва Жоржиньони сақлаб қолмоқчи.

Шунингдек, «Челси»нинг харидлар рўйхатига Жейдон Санчо («Боруссия Д»), Бен Чилуэлл («Лестер»), Мусса Дембеле («Лион»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг») ва Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал») киритилган. 

Агар режа амалга ошса, лондонликларнинг трансфер харажатлари ёзда 200 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар