16.05.2020 12:28
10851
Теглар
«Анжи» тарихидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоа эълон қилинди

12 май куни клуб ташкил этилганлигининг 29 йиллигини нишонлаган Махачқалъанинг «Анжи» жамоаси клубнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, жамоа тарихидаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани аниқлашди.

Мухлислар томонидан энг кўп овоз йиққан Самуэль Это’О, Лассана Диарра, Виллиан, Юрий Жирков сингари футболчилар рамзий жамоага киритилган бўлса-да, жамоа сафида нисбатан кўпроқ ўйинлар ўтказган Роберто Карлос, Одил Аҳмедов сингари футболчиларга рамзий жамоадан жой топилмади. Бош мураббий сифатида эса Гус Ҳиддинк танланган.

«Анжи» клуби тарихидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоа:

Дарвозабон: Владимир Габулов;

Ҳимоячилар: Юрий Жирков, Кристофер Самба, Жоао Карлос, Андрей Ешенко;

Яримҳимоячилар: Лассана Диарра, Леонардо да Силва, Бернард Бериша, Виллиан;

Ҳужумчилар: Самуэль Это’О, Янник Боли.

Бош мураббий: Гус Хиддинк.

Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи Одил Аҳмедов «Анжи» сафида 2011 йилда фаолият бошлаб, махачқаъалик мухлислар томонидан «мавсумнинг энг яхши футболчиси» деб топилганди. 2013 йилда клуб инқирозга учраганлиги эълон қилингач барча юлдуз футболчилар клубни тарк этган бўлишса-да, Одил Аҳмедов 2014 йилги мавсум якунига қадар Доғистон клубида қолиб, жамоа билан лигада қолиш учун кураш олиб борганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар