15.05.2020 09:27
8401
Манба: «МЮ» франциялик ҳужумчи билан келишувга эришди

«Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин, деб ёзади Manchester Evening News.

Манбага кўра, клублар 23 ёшли франциялик футболчининг 70 млн евролик трансфери борасида келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Лион» коронавирус даврида юзага келган молиявий инқироз туфайли бир қанча футболчиларини сотишга мажбур бўлиши ҳақида айтилганди.

Дембеле «Лион»да 2018 йил ёзидан бери ўйнайди. У якунланган мавсумда 42та баҳсда қатнашиб, 22та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар