15.05.2020 13:37
25440
Ҳакам «Реал»нинг финалдаги голи офсайддан киритилганлигини тан олди

Англиялик собиқ ҳакам Марк Клаттенбург 2016 йилги «Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалини эслаб, ўйинда «Реал» фойдасига хато қилинганлигини тан олди.

«Финал ўйинида «Реал» биринчи бўлимдан кейин ҳисобда олдинда эди. Афсуски, танаффусда Рамоснинг голи офсайддан киритилганлигини кўрдик. Қанотдаги ёрдамчим қийин вазиятда голнинг ўйиндан ташқари ҳолатда киритилганлигини кўрмай қолган экан. Бу жуда қийин ўйин эди. Иккинчи бўлимда уларнинг дарвозаси томон пенальти белгиланган вазиятда Пепе хатога йўл қўйганди. У ёнимга келиб вазият 11 метрлик жарима тўпи белгилашга тортмаслигини айтиб, босим уюштира бошлади. Шунда «Сизларнинг биринчи голингиз аслида ҳисобга олинмаслиги керак эди», дея жавоб берганимдан кейин Пепе ўзини босиб олиб, индамай ёнимдан кетганди», - дейди Клаттенбург Sportsmail’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Миланда ўтган ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида «Реал» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар