14.05.2020 23:28
6355
Теглар
Юрий Сёмин бугун Максим Шацкихнинг кечинмаларини бошидан ўтказди

2009 йили «Динамо Киев» бош мураббийи бўлган Юрий Сёмин ҳужумчи Максим Шацкихни хайрлашув ўйинида майдонга туширмади. «Шахтёр»га қарши сўнгги тур ўйини аҳамиятсиз эди. «Динамо» чемпионликни муддатидан олдин қўлга киритганди.

Максим 10 йил шу жамоада ўйнаб, энг яхши тўпурарлардан бири бўлди. Аммо у сўнгги ўйинини захира ўриндиғида ўтказди. 

«Бир неча йиллар давомида шу клуб шарафини ҳимоя қилган ва озми-кўпми унинг ютуқларига ҳисса қўшган футболчи трибунада эмас, балки яшил майдонда мухлислар билан хайрлашса – бу тўғри ва чиройли бўлар эди.

Бу мен учун тушунарсиз ягона воқеа бўлди. Қайсидир маънода алам қилади. Балки атиги 2-3 дақиқа имкон берилганида, мухлислар билан майдонда хайрлашиб, уларга футболкамни совға қилиб, чиройли тарзда кетган бўлармидим... Бу воқеа мен учун тушунарсиз жумбоқ бўлиб қолди», - деди Максим бу ҳақда.

Макс - ҳақиқий эркак. «Бу воқеа туфайли, ҳеч қачон Юрий Павловичга нисбатан кек сақламаганман. Кейинчалик у билан кўп кўришганмиз, ҳатто бирга овқатланганмиз», деган ўзаро суҳбатимизда. 

Аммо кўзларида армонни барибир ҳис қилиб турдим.

Юрий Сёмин «Локомотив»да умумий ҳисобда 19 йил ишлади, 12та совринни қўлга киритди. 3 марта чемпион бўлди, хусусан ўтган йили ҳам. Бу йил эса клуб иккинчи ўринда бораётганди. Бугун «Локо» уни истеъфога чиқариб юборди. Хунук тарзда. 

Менимча у бугун 2009 йилдаги Максимнинг ҳиссиётларини бошидан ўтказгани аниқ.

Нурмуҳаммад Саид

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар