13.05.2020 18:06
18999
Ҳоланд «Реал»нинг қизиқишига жавоб берди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд бошқа жамоаларнинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди.

«Реал»нинг қизиқиши ҳақида? Тўғрисини айтсам, бошқа клубларнинг менга қизиқиш билдираётганига имконқадар эътибор қаратмасликка, бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қилаяпман. Бор эътиборим машғулотларга, ўз устимда ишлашга ва «Боруссия» сафида тезроқ ўйинларга киришишга қаратилган», - дейди норвегиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, қишки трансфер ойнасида «Боруссия» сафига 22 миллион евро эвазига қўшилган Ҳоланднинг бугунги кундаги трансфер баҳоси 72 миллион еврога баҳоланмоқда. 19 ёшли ҳужумчи Дортмунд клубидаги 11 ўйинда 12та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар