08.05.2020 13:43
15993
«Реал» навбатдаги трансфер мақсадидан воз кечди

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба трансферидан воз кечди, дея хабар бермоқда Marca.

Манбанинг ёзишича, «МЮ» ўз футболчиси бўйича трансфер нархини пасайтирмаётгани боис мадридликлар франциялик яримҳимоячини сотиб олиш фикридан қайтишган. «Қироллик клуби» Погба ўрнига «Ренн»дан Эдуардо Камавинга ва «Челси»дан Нголо Кантени таклиф этиш устидан иш бошламоқчи. Молиявий қийин паллада ушбу трансферлар Погбанинг трансферидан анча арзонроқ тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Канте ушбу мавсумда 22 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган бўлса, Камавинга «Ренн» сафида 36 ўйинда битта гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мадрид клуби яна бир трансфер мақсади Эрлинг Ҳоландни ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш фикридан қайтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар