08.05.2020 09:16
4573
Ракитич «Барселона»даги келажаги ҳақида гапирди

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич жамоасини алмаштириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ хорватиялик футболчининг хизматларига «Тоттенҳэм», «Севилья», «Атлетико» ва «Ювентус» қизиқаётганлиги тўғрисида айтилганди.

«Миш-мишлар бўлиши янгилик эмас. «Барселона»да 6 йилдан бери ўйнаяпман. Миш-мишларни ешитамиз ва баъзан куламиз.  Футбол бу шунчаки спорт тури эмас. 

Энг муҳими, Каталонияда ўзимни яхши ҳис қиляпман, мураббий ва клубнинг ижобий муносабатини кўряпман. Шартномам бор ва у якунлангунча шу ерда бўлмоқчиман. Қандайдир сабаб бўлса, буни муҳокама қиламиз. Ҳозир эса «Барселона»да бахтлиман», – деб Ракитичнинг сўзларини келтиради Sky Germany.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар