08.05.2020 21:54
3461
Моуриньо: «Англияда тўртинчи марта чемпион бўлмоқчиман»

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ расмий сайтига интервью бераркан, клубдаги мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди.

«Англияда тўртинчи марта чемпион бўлиш ҳақида кўп ўйлайман. Ҳозиргача буни уч марта уддалай олдим. Энди тўртинчи марта чемпион бўлмоқчиман.

- «Тоттенҳэм» биланми?
- Албатта. «Тоттенҳэм» билан ҳам яқин йилларда бош совринни қўлга кирита олишимга ишонаман, дея фикр билдирган португалиялик мураббий.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо «Челси» клуби бошқарувида 2004/05, 2005/06 ва 2014/15 йилларда Англия чемпионлигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар