08.05.2020 07:48
8176
Лига 1 чемпионат тўпурарини расман эълон қилди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе расман Франция чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсуми тўпурари сифатида эълон қилинди.

Якунланган мавсумда Лига 1да Мбаппе ва «Монако» ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер 18тадан гол уришган. Аммо Килиан монегаскликлар ҳужумчисидан фарқли равишда барча тўпни ўйиндан киритган, Бен-Йеддер ҳисобида эса пенальтидан урилган 3та гол бор. Тўпурарлар пойгасида 3-ўринни «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле (16 гол) эгаллади.

Шу тариқа Мбаппе қаторасига иккинчи бор Франция чемпионати тўпурари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача коронавирус пандемияси туфайли Франция чемпионати муддатидан аввал якунланган ва «ПСЖ» ғолиб деб эълон қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар